

Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактабининг ёш спортчи-ўқувчилари ҳам Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида Қарши туманидаги “Абу Муъин Насафий” зиёратгоҳига саёхат қилишди.
Бу ерда ёшлар, ўтмишда яшаб ўтган буюк аждодларимизнинг қолдирган бой илмий ва маънавий меросларини ўрганиш баробарида мустақиллик йилларида зиёратгоҳда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.







