UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  3 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Қашқадарё чемпионати. “Ҳисор” иккинчи даврани ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Қашқадарё чемпионати. “Ҳисор” иккинчи даврани ғалаба билан бошлади

Қашқадарё вилоят ички чемпионати иккинчи даврасининг дастлабки тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур турнинг 6 учрашувида беш ғалаба ва бир дуранг қайд этилди. Учта ўйинда майдон эгалари рақиблар дарвозасига кўпроқ тўп киритишган. Иккита ғалабани сафарда Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” ҳамда Касбининг“Навбаҳор” жамоалари қўлга киритишди. Фақатгина “Олимпия” ва “Пўлати” жамоалар ўртасидаги кескин баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Ушбу турда “Машъал-ФМ” жамоасига техник ғалаба ёзилди. Чироқчининг  “Чироқчи” жамоаси номаълум сабабларга кўра “Машъал-ФМ”  жамоасини ўз майдонида қабул қилмади. “Насаф-ФМ” тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат биринчилигида иштирок этаётгани боиси  вилоят чемпионатидаги тур учрашувлари қолдирилди.

19-турдан кейинги вазиятда “Шўртан-ФМ” 38 очко билан турнир жадвалида ҳамон карвонбошилик қилмоқда. Суҳроб Азизов бошчилигидаги Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” жамоаси сафардаги муҳим ғалабадан сўнг 18 учрашувда 12 ғалаба ва 37 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. 

“Кўкдала”жамоаси учинчи поғонадаги ўрнини Касбиининг“Навбаҳор” жамоасига бўшатиб берди. “Насаф” голкипери Санжар Қувватовнинг отаси Ҳошим ака Қувватов бошчилигидаги “Навбаҳор” эса “Қарлиқ” билан кечган ўйинда 2:1 ҳисобида устун келди. Касбиликлар 34 очко билан учинчи поғонага юқорилади. 

19-тур натижалари 
“Новқат-CITY”-“Ҳисор” 0:1
“Шўртан”-“Кўкдала” 4:3
“Аланга”-”Бинокор” 5-2
“Нишон”-“Турон” 7:3
“Қарлиқ”-“Навбаҳор” 1-2
“Олимпия”-“Пўлати” 1:1

20-тур учрашувлари
23 сентябрь
“Пўлати”-“Навбаҳор”
“Қарлиқ”-“Новқат-CITY”
“Ҳисор”-“Аланга”
“Бинокор”-“Нишон”

24 сентябрь
“Зафар”-“Турон”
“Кўкдала”-“Олимпия”
“Шўртан-ФМ”-“Чироқчи”
“Машьал-ФМ”-“Насаф-ФМ”

Фахриддин Чориев.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика