UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  10 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  47 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  60 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1

Қаршидаги футбол академиясида "Орзунинг шонли йўли" китоби тақдимоти ўтказилди Янгиликлар

Қаршидаги футбол академиясида "Орзунинг шонли йўли" китоби тақдимоти ўтказилди

Футбол академияда китоб тақдимоти.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими, вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси билан ҳамкорликда мазкур академия тарбияланувчилари иштирокида таниқли футбол юлдузи Одил Аҳмедовнинг "Орзунинг шонли йўли" китоби тақдимотини  ўтказилди. Китоб тақдимотида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Ғ.Абдиев, спорт шарҳловчиси, фахрий журналист Ҳ. Темиров, шоир Турди Ҳайдар, вилоят болалар- ўсмирлар футбол академияси директори Н.Султонов, фахрий футболчилар Эркин Қиёмов, З. Тўрақулов хамда футбол академиясининг маънавий-маърифий ишлари буйича директор уринбосари Ш.Рузиевлар иштирок этишди.  Тадбир қатнашчилари таниқли футболчи Одил Аҳмедов қаламига мансуб китобнинг мазмун-моҳияти, ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритаётган китоб муаллифининг ҳаёт йўли, футбол соҳасидаги  тажрибалари ҳақида батафсил сўзлаб бердилар.

Таъкидлаш жоиз, Қашқадарё вилоят болалар- ўсмирлар футбол академияси 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда академияда 154 нафар, 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган  иқтидорли ёшлар спортнинг футбол тури бўйича таълим - тарбия олишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика