UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  6 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  1 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  4 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  9 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1

Қаҳҳор Мўминов - Пандемия вақтида Шомуродовнинг трансфери, Европа клубларининг футболчи танлаш сиёсати ва Ўзбекистон нима учун Жаҳон чемпионатига чиқа олмаётгани ҳақида Янгиликлар

Қаҳҳор Мўминов - Пандемия вақтида Шомуродовнинг трансфери, Европа клубларининг футболчи танлаш сиёсати ва Ўзбекистон нима учун Жаҳон чемпионатига чиқа олмаётгани ҳақида

Элдор Шомуродовнинг Италиянинг "Женоа" клубига кўчиб ўтиши ўзбек футболида ёрқин чақмоқ каби порлади десак янглишмаймиз.

Ахир ўзбекистонлик футболчи ҳар доим ҳам Европа Топ-5 чемпионати клубига кўчиб ўтавермайди-ку. Мана шу трансфер амалга ошишида катта роль ўйнаган "Prosport Management" агентлик компанияси вакили, Самарқандда туғилган Қаҳҳор Мўминов билан боғландик ва ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдик.

Осиёдан бўлган ажойиб таклифларга қарамай Элдор Европани танлади

Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиши кўпчиликка мўжизадек туюлиши мумкин, аслида бу каттагина тизимли ишнинг мевасидир.

2017 йилда Элдор билан ҳамкорликни бошлаганимиздаёқ айнан шу йигит Европа учун эканлигини билардик. Кучли жиҳатлари кўриниб турарди. Элдор олдимизга вазифа қўйди - Европада ўйнаш. Биз режани икки қисмга бўлдик: дастлаб у Россияда ўйнаб ўзини кўрсатиши, кейин Европага кетиши керак эди. У барчасини уддалади. Яна бир нарса: Осиё клубларидан бўлган ажойиб таклифларга қарамай Элдор Европани танлади. Осиёда жуда ҳам машҳур, исталган пайт Қатар, Саудия Арабистони ёки Хитой клублари уни сотиб олишга тайёр эдилар. Аммо футболчи бошидан Европани орзу қилди ва бунга эришди.

Шомуродовнинг трансферини кўпчилик жуда муваффақиятли деб атамоқда. Бундан ташқари "Ростов" ЦСКА, "Зенит" каби Европада у қадар таниқли эмас. Еврокубокларда ҳам деярли ўйнамаган.

"Женоа"да ўз вақтида аргентиналик Эрнан Креспо ва Диего Милито ўйнаганини биламиз. Бироқ клубдагилар уларни эмас Кшиштоф Пёнтекни кўпроқ эслашади. Сабаби Пёнтекни 4,5 миллионга сотиб олиб, 35 миллионга сотиб юборишганди. Келажакда Шомуродов ҳам ўзининг кучли томонларини намоён эта олса Италиянинг топ клубларига эътиборига дарҳол тушади, бунга шубҳа йўқ. Бунинг учун тезроқ янги мамлакатга мослашиши, сабр қилиш, кўп меҳнат қилиш ва яна сабр қилиш керак. Шунда барчаси ўхшайди.



Янги клубдаги биринчи илтимос ва италян тили

Элдор Италияга учиб борган куннинг эртасига индивидуал машғулот ўтказишни сўради. Бу эса клубдагилар томонидан яхши қабул қилинди ва унга алоҳида мураббий бириктиришди.

Футболчи учун бегона юртда барча маиший муаммоларни ҳал қилишни бизнинг компания ўз бўйнига олди. Унга парагвайлик Антонио Санабрия яшаган уйни ижарага олишга ёрдам бердик. Элдор уй танлашда ҳам кўп жиҳатларни ҳисобга олди. Бундан ташқари Audi Q2 машинасини ижарага олди. Ўйлашимча бу "Женоа" базасидаги энг оддий машина (кулади). Шу билан бирга кўплаб майда деталларни ҳал қилдик - солиқ резиденти бўлиш, ҳисоблар очиш ва ҳоказо.

Элдор италян тилини ўрганишни бошлаб юборди. "Ростов"да Шомуродовнинг инглиз тилини ўрганиши бизнинг ташаббусимиз эди, айни пайтда эса "Женоа" клуби Элдорнинг италян тилини ўрганишини ўз ташаббусига олди. Яъни клубнинг ўзи футболчи тезроқ италян тилини ўрганишини хоҳлайди. Унга чиройликкина италян тили ўқитувчиси Жулия дарс бермоқда. Жулия қизил "Веспа" машинасида ҳафтасига уч марта келади ва дарс беради.

"Prosport Management" халқаро бўлими ходими Григорий Тихонов Шомуродовнинг ёнида ва таржимон вазифани бажармоқда. Баъзида ҳатто клуб рухсати билан машғулотлар вақтида ҳам таржимонлик қилмоқда. Григорий буни ажойиб уддалайди, ахир у ўз вақтида Зико ва Гуус Хиддинк каби мураббийларга таржимон бўлган.


Машарипов исталган чемпионатда ўйнай олади

Машарипов - айни пайтда Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган энг ёрқин юлдуз. Бу футболчи билан шартнома тузиб умуман хато қилмадик. Ўйинни ўзига олишдан чўчимайдиган, ностандарт ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турадиган футболчи. Кучли шахс. Айнан шу сифатлар туфайли у исталган чемпионатда ўйнай олади. У билан дунёда пандемия бошланишидан озгина аввал шартнома тузгандик. Афсуски пандемия туфайли стратегия ва ҳамкорликни бошқа жиҳатларини охиргача келиша олмадик. Жалол айни пайтдаги Осиёнинг энг яхши футболчиларидан бири экани бизни қувонтиради. Янгиланган, жиддий инсонлар ёрдамида янги тарих яратаётган клуб - "Пахтакор"нинг етакчиси. Ушбу афсонавий клуб ортида қандай инсонлар турганини яхши биламан, "Пахтакор 2.0" яқин йилларда Осиёда тенгсиз бўлиш учун даъвогарлик қилади. Бир неча бор Тошкентга учиб бориш ва футболчининг ўзи, "Пахтакор" раҳбарияти билан учрашиш ва кейнги режалар бўйича суҳбатлашишга уриндим, афсуски ҳозирча бунинг иложи бўлмаяпти. Самолётлар қатнови йўлга қўйилиши билан биринчи рейс билан учиб бораман ҳамда компаниядагилар режалаштирган ишларни бажараман.


Фото. Машарипов ProSportsManagement агентлиги билан шартнома тузди        


ЦУМдаги расмдан кейин Шомуродов Ўруновга танбеҳ берганди

Менимча, ҳеч қайси футбол экспертлари Ўруновнинг Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларини ҳозиргидек муҳокама қилишмаган. Биз Ўруновнинг агенти (хитойлик менеджер Ли Фэнг) билан ҳамкормиз.

Остон Россиядаги илк ўйинларидан экспертлар ва мухлиларда ажойиб таассурот қолдирганди. Гап унинг ЦУМга борганида эмас (кулади). Айтганча бу борада Элдор Остонга танбеҳ берганди - барча нарсани ҳам оммага кўрсатиш тўғри эмас. Остоннинг характери ўзгача, ҳақиқий эркаклардек, аммо шарқ анъаналарига кўра у ўзидан ёши катта инсоннинг гапига киради.

Келинг унинг бошқа сифатларини муҳокама қилайлик. Унинг бўй бастига эътибор қилинг ва техникасига қаранг. Остонда "Спартак"дан бошқа таклифлар ҳам бўлганди. Яширмайман бизнинг компания Ўруновнинг фаолиятини давом эттириш учун бошқа бир қатор вариантлар таклиф қилганди, аммо хитойлик ҳамкоримиз ва футболчининг ўзи "Спартак"ни танлади.

Жасур Жалолиддинов агентнинг баландпарвоз гаплари қурбони бўлди

Бу трансфер борасида шуни айтишим мумкинки футболчидан жуда кўп нарса кутилаётгани баралла айтилди. Трансфер амалга ошганидан кейин негадир дарҳол Жасурни Жоау Мариудан кучли дейишди. Португалия терма жамоасида ўйнаган, Европа чемпионлар лигасида тўп тепган футболчи билан таққослаш керак эмасди деб ўйлайман. Бу нотўғри йўл эди. Шунчаки ёш йигитни янги чемпионатга олиб келиш, ёш ҳамда қобилиятли деб айтиш керак эди. Бундан ташқари ҳозирги "Локомотив" раҳбариятининг имиджи ҳам ўз сўзини айтмай қолмади - ҳозирги "Локомотив" администрацияси қилаётган ишлар шубҳа билан кутиб олинмоқда.

Бундай тақдимот маросимидан кейин мухлислар ундан жуда кўп нарсани кутишади, бу эса футболчига қўшимча босим юклайди. Жасурнинг ўзи эса жуда камтар бола эканини биламан. Унга "Тамбов"да омад тилайман.

Нима учун Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олмаяпти?

Буларнинг барчаси Собиқ Иттифоқ парчаланши тарихга бориб тақалади. Аммо ўз кунларимизга қайтайлик. Энди кўп нарсаларга қодир авлод ўсмоқда. Бир неча йил олдин Олмалиқда Ўзбекистон ва Россия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказишганди. Ўшанда Олмалиққа россиялик журналистлар ҳам келишган ва стадионни кўриб хайрон қолишганди. Уларга бошқа шаҳарларда ҳам шундай замонавий стадионлар қурилганини айтишганида икки баравар хайрон бўлишганди. Айтмоқчиманки Ўзбекистонда янги стадионлар кўпаймоқда ва бу албатта ўз мевасини беради. 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралашини олайлик. Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги тургача тўғридан-тўғри йўлланмани олиш учун яхши имкониятга эга бўлганди. Сурияга қарши Малайзияда ўтган баҳсда сўнгги дақиқалардаги пенальти барчасини барбод қилганди. Ўзбекистон терма жамоасининг ўша саралашдан ўта олмагани мен учун жуда ҳам аламли воқеа бўлганди.



Шомуродовни қайси клублар сотиб олмоқчи бўлганди?

Шомуродовга Германиянинг "Штутгарт", Испаниянинг "Сельта" ва Москванинг ЦСКА каби клублари қизиқишганди. "Севилья" билан гаплашгандик. ЦСКА ўтган ёзда уни сотиб олмоқчи бўлганди.
Биламизки "армиячилар" доим юқори даражадаги футболчиларни сотиб олишга ҳаракат қилишади, бу эса бизни хурсанд қилганди.

Мана яқинда Бахтиёр Зайнутдинов ЦСКАга ўтди. У энди Европа чемпионлар лигасида ўйнайди. Барча яхши билса керак Элдор Бахтиёр билан жуда қалин дўст эди. Элдор у ҳақда кўп қайғурарди. Менимча айни пайтда Россия премьер-лигасидан Европага кетишга даъвогарлар орасида иккинчи ўринда турибди. У деярли ҳар бир ҳужум вақтида рақиб жарима майдонига етиб боради ва ортга қайтади. Бахтиёр жуда ҳам яхши имкониятларга эга.


Европа клубларига ўзбек футболи қизиқ эмасми?

Бу механизм таваккалчиликни пасайтириш учун ишлаб чиқилган. Биласизми, Европа клублари ёш футболчини кузатиб, унинг кейинги қадамини қўйишини кутишади. Топ клублар футболчини бир неча баравар қимматга сотиб олишга ҳам тайёрлар, шу йўл билан тайёр футболчига эга бўлишади ва ёш футболчининг ўйнаб кетолмаслигининг олдини олишади. "Реал", "Ювентус" каби клублар одатда шундай йўл тутишади.

Уларда ҳужумчини сотиб олишдаги учта муҳим жиҳат бор. Биринчиси, кучли чемпионатда ўйнаш: Шомуродов Россияда ўйнарди. Иккинчиси, ўйнаган барча клубларида гол уриши керак: Шомуродов "Бунёдкор"да кам бўлса ҳам гол урган, "Ростов"да эса жуда кўп. Учинчиси, терма жамоада гол уриш: Шомуродовда бу борада муаммо йўқ.






Карпиннинг кескин ҳазилларини барча ҳам кўтара олмайди

Карпин Элдорга профессионал томонлама кўп нарса берди. Элдор бир неча бор Валерий Георгиевич топ-мураббий дерди. Карпин Шомуродов "Женоа"га кетаётганида ўзининг инстаграмдаги саҳифасига алоҳида пост жойлади ва унга омад тилади. Кўплаб футболчилар кетади, келади, лекин олдин Карпин бундай қилганини эслай олмайман. Шунда мен Элдорга пост тагига "барчаси учун раҳмат, мураббий" деб ёзишини айтдим. Элдор шундай ёзди ва Карпин "арзимайди, қийшиқоёқ" деб жавоб ёзди (кулади). Бу энг оддий ҳазилларидан бири эди. Карпин Элдорни марказий ҳужумчига айлантирди. Буни рад этиб бўлмайди. Жамоа тактикасини у учун ўзгартирди. Элдор Валерий Георгиевичдан жуда миннатдор.

Ўзбекистонлик қайси футболчиларда Россия ёки Европада ўйнаш имконияти бор?

Агар Ўзбекистон Европа Иқтисодий иттифоқига қўшилса дарҳол 5-7 нафар ўзбекистонлик футболчи Россия премьер-лигасига кўчиб ўтишига шубҳам йўқ. Сабаби шунда ўзбекистонлик футболчилар Россияда қозоғистонлик ўйинчилар каби легионер ҳисобланмайди.

Айни пайтда терма жамоадаги кўплаб футболчилар Россияда ўйнай олишади. Ўзининг жисмоний имкониятлари билан Егор Кримец бемалол Россияда ўйнай олади. Азиз Ғаниев ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Достонбек Ҳамдамов "Анжи"га ноқулай пайтда борди. Клуб ўша вақтда лигада қолиш учун курашаётганди. Агар Ҳамдамов ўша пайтда дейлик "Ростов" ёки "Уфа"га борганида ишонинг бомба бўларди. Машарипов ҳам ўйнаб кета олади. Ёшлардан Хожимат Эркинов ҳам яхшигина ўсишга эришди, яқиндагина у Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнарди, энди миллий терма жамоада ўйнамоқда.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика