"Қадрдоним, шуни айтишим мумкинки, сен бу ерда афсона эдинг..." — Бензема Варан билан хайрлашди
31 июл 2021 01:40
Янгиликлар
"Қадрдоним, шуни айтишим мумкинки, сен бу ерда афсона эдинг..." — Бензема Варан билан хайрлашди
Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема "Манчестер Юнайтед"га ўтган ҳимоячи Рафаэль Варан билан хайрлашди.
"Қадрдоним, шуни айтишим мумкинки, сен бу ерда афсона эдинг... мен сени соғинаман. Сенга энг яхши тилакларимни билдираман.
Шу пайтгача нимани қўлга киритган бўлсанг, барчасига лойиқсан, бундан-да кўпроғига эришишингга тилакдошман" ", – деб ёзади франциялик.
Эслатиб ўтамиз, Варан 50 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед" аъзосига айланди. Ҳимоячининг Англия жамоаси билан келишуви 4 йилга мўлжалланган бўлиб, унда шартномани яна бир мавсумга узайтириш мумкинлиги кўрсатилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар