UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   1 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  33 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  1 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0

Пёнтек "Женоа"га қайтмоқда! Бу Шомуродовнинг ишларини қийинлаштирадими? Янгиликлар

Пёнтек "Женоа"га қайтмоқда! Бу Шомуродовнинг ишларини қийинлаштирадими?

Италия матбуотида Кшиштоф Пёнтекнинг Италияга қайтиши мумкинлиги борасидаги хабарлар янгради.

Шу сабаб Yandex Zen'даги "Футбол с Калуцким" канали Пёнтекнинг генуяликлар таркибига қайтиши ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродовга қанчалик таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ёзди.


Ўйинчи А Серияда "Милан" ва "Женоа"да ҳаракат қилган, сўнгра Берлиннинг "Герта" клубига йўл олган. Аммо полякнинг Германиядаги фаолияти яхши кетмаяпти ва унинг Италияга қайтиши борасида кўплаб миш-мишлар тарқамоқда. Жумладан, "Женоа" Пёнтекни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиши борасидаги хабарлар. Бу эса Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига қаттиқ таъсир қилиши мумкин. Хўш, нега?

1) Пёнтек ва Шомуродов бир хил типдаги форвардлар. Иккисини ҳам атлетлик ва тезлик бирлаштиради, шунингдек иккала ўйинчининг ҳам ҳозирда ишлари жойида эмас. Улар ўхшаш ва уларнинг иккисини ҳам асосий таркибда қўйиш - мазмунсиз. Мураббийга бирини қўйиш қулайроқ бўлади. Менимча, бу айнан поляк бўлади. Иккинчи ҳужумчи ролига эса икки метрли ва тўп билан яхши ишлай оладиган Скамаккани, тажрибали Пандевни ёки Дестрони, ёки қанотдан ўйнашга мойил бўлган Пьяцани қўйиш мумкин. Шунда дуэт ранг-баранг бўлади.

2) Пёнтекнинг "Женоа"да ўйнаганига кўп бўлмади. Уни ҳалигача мухлислар яхши кўришади ва улар Кшиштофни асосийда кутишади. Клуб раҳбарияти ва мухлислар ўртасидаги оғир муносабатларни ҳисобга олсак, Пёнтек яқинлашиш фактори вазифасини бажариши мумкин.

Яна бир "плюс" - Пёнтек "Женоа"да 2 йил олдин ўйнаган пайтдаги шериклари билан яхши таниш. Пандев, Стураро, Лерагер ва бошқалар. Бу адаптация жараёнини осонлаштиради.

3) Пёнтек - 2020 йилнинг сўнггида "Женоа"га қайтган янги бош мураббий Баллардинининг 100%лик ўйинчиси. Олдин мураббий ва форвард биргаликда 2018 йилда ишлашган. Ўшанда Пёнтек Баллардини қўл остида 9та ўйин ўтказган. Бу баҳсларда эса 14та гол урган, шунчаки фантастика! Баллардини истеъфога чиқарилгандан сўнг, поляк мавсумнинг қолган қисмида 28та ўйинда 16та гол урди. Жиддий фарқ! Кўриниб турибдики, Пёнтек - Баллардини тизимининг идеал форварди.

4) Миш-мишларга кўра, "Женоа" Пёнтекни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Ижара/трансфер нархи 25 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Агар ўйинчи шунча пулга олинса, у ҳар қандай вазиятда бошланғич таркибда ўйнайди. Жамоа ҳақиқий асосий форвардни олади. Иккинчи ҳужумчи ролида эса 7-8 нафар номзод бўлади. Бу ерда Шомуродовга жуда ҳам қийин бўлади.

5) Баллардини Шомуродовга унчалик ишонч билдирмаяпти деган фикр мавжуд. Унинг қўл остида "Женоа"нинг жорий мавсумдаги ягона ўйинида Шомуродов ҳаттоки захирадан ҳам тушмади. Захира ўриндиғидан ўйинга Скамакка ва Пьянца туширилди. Шундай экан Пёнтекнинг пайдо бўлиши Шомуродовни чуқур захирага йўл олдириши мумкин.

Рейтинг: -53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика