Путин бразилиялик икки нафар футболчига Россия фуқаролигини берди

Оқил Абдубарноев
24 фев 2023
“Зенит” футболчилари Малком ва Клаудиньо Россия фуқаросига айланди.

Россия президенти Владимир Путиннинг 2023 йил 24 февралдаги фармони Ҳуқуқий ахборот порталида жойлаштирилган. Бугун Россия фуқаролигини олган 34 киши орасида Малком ва Клаудиньо ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Малком 2019 йилнинг августидан, Клаудиньо эса 2021 йилнинг августидан буён "Зенит" сафида тўп тепади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Россия ҳуқуқий ахборот портали