

Парижликларнинг Токиодаги "Титибуномия" регби стадионида ўтказган илк машғулотига 10 000 дан ортиқ томошабин ташриф буюрди.
Машғулот пайтида камида тўрт киши майдонга югуриб чиқишга ҳаракат қилган. Улардан бири буни уддасидан чиқди – Аргентина терма жамоаси либосидаги бола ҳужумчи Лионель Месси ёнига етиб бориб, ўзи кийган либосга дастхат қўйдиришга муваффақ бўлди.
Месси, Неймар, Килиан Мбаппе, Серхио Рамос ва Марко Верраттининг ташрифи жамоатчиликнинг катта қизиқишини уйғотди.



