ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди

Khoja
12 май 2024
ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас жамоани ёзда тарк этишини маълум қилди.

«ПСЖдаги ҳар бир сония ажойиб хотиралар билан мени юрагимда қолади. Мен ушбу жамоа либосида майдонга тушганимдан фахрланаман. Мен ўзимни уйдагидек ҳис қилган жой билан хайрлашмоқчиман», — деб фикр билдирган Навас.

Кейлор Навас 2019 йилда ПСЖ сафига келиб қўшилганди. У шу давр ичида 113 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасини 51 марта дахлсизлигини сақлаб қолган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com