

Марокашлик футболчининг сон пайларида оғриқ пайдо бўлган, шу сабабдан у Лига 1 доирасида "Монако" билан учрашувда майдонга тушмаслиги мумкин. Монегасклар билан ўйиндан 3 кун ўтиб, Париж клуби Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария" билан ўйин ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси ва Килиан Мбаппенинг ҳам "Бавария"га қарши учрашувда иштирок этиши сўроқ остида тургани ҳақида хабар берилганди.



