ПСЖнинг 2 форварди жамоавий машғулотларга қайтди

Eldor Akmurzayev
27 сен 2019
ПСЖ устози Томас Тухель клуб ҳужумчилари Килиан Мбаппе ҳамда Мауро Икардининг соғайгани ҳақида айтди.

«Мбаппе ҳамда Икарди жамоавий машғулотларга қайтишди ва улар ўйнашга тайёр», – дейди Тухель.

Парижликлар лазаретидан жой олган яна бир форвард Эдинсон Кавани эса тикланиш жараёнларини олиб бормоқда. ПСЖ Франция чемпионати доирасидаги 8-тур ўйинини эртага, 28 сентябрь куни «Бордо»га қарши сафарда ўтказади. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_English