ПСЖга ўтиши кутилаётган дарвозабон алимент тўламагани учун мамлакатидан чиқиб кета олмаяпти

Aslanov Jasurbek
8 июн 2024
"Краснодар" дарвозабони Матвей Сафонов ПСЖга ўтишга яқин турибди.

Париж клуби посбон борасида Россия клуби билан келишувга эришган, бироқ Сафонов Россияни тарк эта олмайди.

Маълумотларга кўра, Матвей Сафонов алимент тўламагани учун мамлакатдан чиқиб кета олмас экан. Дарвозабоннинг алиментлардан қарзи 60 млн. рублни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ "Краснодар" посбони учун 20 млн. евро тўламоқчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: РИА Новости