ПСЖ янги устози асосий дарвозабонни аниқлади

Sherzod Nurmatov
9 июл 2022
Кристоф Гальтье дарвозани ким қўриқлаши бўйича бир қарорга келди.

Париж клуби янги бош мураббийи Кристоф Гальтье Жанлуижи Доннарумма ва Кейлар Навасдан бирини танлаб, жамоанинг асосий посбонини аниқлаб олди.

"RMC Sport" хабарига кўра, Гальтье ёш италиялик Доннаруммани ПСЖнинг асосий дарвозабонига айлантиради.

Қайд этилишича, ўринбосар мақоми коста-рикаликка мутлақо тўғри келмайди, шу боис Навас келаси мавсум бошланишидан олдин ПСЖни тарк этиш ниятида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport