ПСЖ ва "Наполи" Тодибога даъвогар

Sherzod Nurmatov
29 июл 2023
"Ницца" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо бошқа жамоага ўтиши мумкин, дея хабар берди "Nice-Matin".

Манбага кўра, 23 ёшли франциялик футболчига ПСЖ, "Наполи", шунингдек, "Ньюкасл", "Вест Хэм" ва "Астон Вилла" даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг ўзи ҳали "Ницца"ни тарк этмоқчи эмас.

Тодибо "Ницца"да 2021 йилнинг ёзидан буён ўйнайди. Бунгача франциялик футболчи "Барселона"га тегишли эди. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та сариқ карточка олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Nice-Matin