ПСЖ ва "Эвертон" "Рома" хавбеки учун рақобат қилмоқда

Alisher
18 июл 2020, 12:20
"Эвертон" ПСЖ қизиқаётган "Рома" хавбеки Лоренцо Пеллегрини учун курашга қўшилди.

Хабарларга кўра, иккала клуб ҳам 24 ёшли италиялик футболчи учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.

Пеллегрини жорий мавсум А Серия доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 11та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Пеллегрини "Рома" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015-2017 йиллар давомида "Сассуоло"да ўйнаган футболчи 2017 йилда Римга қайтган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira