ПСЖ "Реал" ўйинчисини энг қиммат футболчига айлантирмоқчи

Tolibjon Qosimov
17 июл 2017
"Daily Star"нинг маълум қилишича, ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе "Монако"ни "Реал"га алмаштиради деб ҳисоблашмоқда.

Бундай ҳолатда, футболчи парижликларга рад жавобини берган бўлади. Буни инобатга олган ПСЖ "қироллик клуби" футболчиси Марко Асенсиога эътибор қаратмоқда.

 Манбанинг тасдиқлашича, ярим ҳимоячини сотиб олиш учун французлар барча рекордларни янгилашга тайёрлар. Хабар қилинишича, клуб Асенсио учун 150 миллион евро таклиф қилмоқда.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Daily Star