ПСЖ президенти Саудия Арабистони клубларини ЕЧЛдаги иштироки ҳақидаги саволга жавоб берди

Aziz Tukhtamuradov
9 сен 2023
ПСЖ клуби президенти Носир Ал Ҳелайфи Саудия Арабистони клубларининг Европа чемпионлар лигасидаги иштироки ҳақида гапирди.

Аввалроқ Саудия Арабистони клублари Европа чемпионлар лигасида иштирок этиш бўйича УЕФА билан музокара олиб бораётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Европадан бўлмаган қайсидир жамоа ушбу мусобақада қатнашади деб ўйламайман. Келажакда нима бўлади билмайман, аммо айни пайтда бошқа жамоалар Европа Чемпионлар лигасида иштирок этмайди.

Агар бу Суперкубок ёки бошқа шунга ўхшаш мусобақа бўлса, нима учун йўқ?", - деди Ҳелайфи.

Маълумот учун, Ҳелайфи ПСЖ президенти бўлиш билан бир қаторда, Европа клублари ассоциацияси раҳбари ҳам ҳисобланади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: RMC Sport