

- Натижадан хафсалам пир бўлди. Меҳмонда ғолиб бўлдик, бугун эса баҳснинг 72%да тўпга эгалик қилдик... Кейин 90-дақиқадаги пенальти. Тушунмайман...
- Кийиниш хонасида кайфият қандай?
- Ҳамма хафа. Бу ҳаммамиз учун шок.
- Турнирда қолиш учун нима қилиш керак эди?
- Бу футбол, 1+1 жавоби икки бўладиган математика эмас. Футболда ишлаш, таҳлил қилиш керак. Ушбу ўйинни 10 000 марта қайта ўйнасак бирортасида ютқазмаган бўлардик.
- Футболчилардан ғазабдамисиз?
- Уларнинг ҳаммаси яхши натижага эришиш учун майдонга тушишди. Аммо МЮ иккинчи дақиқада гол урди ва футболчиларимиз миясига шубҳа ўрнашиб олди. Буни ҳис қилдим.
Кўп нарсани ўйлаб кўриш керак - дейди Ал-Ҳелайфи.



