ПСЖ президенти: "Клубдаги ўзгаришлар? Тухелга ишонаман, кўрамиз, у қандай қарор қабул қилар экар"

Aslanov Jasurbek
7 мар 2019
ПСЖ президенти Носир Ал-Ҳелайфи Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида "Манчестер Юнайтед" учралган мағлубиятдан (1:3) сўнг, жамоа бош мураббийи Томас Тухелга ишонишини таъкидлади.

"Яқин вақт ичида клубда ўзгаришлар бўладими? Мен мураббийга ишонаман. Кўрамиз, у қандай қарор қабул қилар экан. Аммо ҳозир мағлубиятга боғлиқ тезкор ҳаракатларга қўл урмаймиз. Ўзимизга келганимиздан сўнг қарор қабул қилишимиз лозим. Ҳозир бунинг учун энг қулай пайт эмас. Ўзимизга келиб, мураббий нима исташини кўришимиз керак. Бу жуда муҳим" - дейди Ал-Ҳелайфи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe