

Парижликлар учрашув давомида “Ним” дарвозаси томон 30 та зарба берди. Шундан 11 таси аниқ бўлган. ПСЖ тарихида дарвоза томон 30 та зарба берилиши бу иккинчи марта рўй берди. Клубнинг мутлақ рекорди эса 2013 йил августида “Аяччо”га қарши баҳсда қайд этилган. Ўшанда парижликлар рақиб дарвозаси томон 35 та зарба берганди. Ушбу статистика 2006/07 йилги мавсумдан бери юритилиб келинмоқда.



