

Бразилиялик ҳужумчи ПСЖдан кетишни истамоқда. Бироқ, парижликлар футболчини сотиш учун хеч қандай чегирма бериш ниятида эмаслар.
Клуб шунингдек унинг маошидан иқтисод қилиб қолиш учун ижара вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин. Ижара келишувида Неймарни келаси мавсум сотиб олиш банди бўлиши лозим.
Аввалроқ Неймар фаолиятини давом эттириш учун АПЛ, МЛС ёки Саудия Арабистони чемпионати вариантлари борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.



