ПСЖ "Милан" ўйинчиси Эрнандесни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
28 май 2021
"Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандес ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

Футболчига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда ва у бўйича расмий таклиф ҳам берди. Қайд этиш керакки, "Милан" ҳали Эрнандеснинг келажаги бўйича якуний қарорга келмади.

23 ёшли француз жорий мавсум "Милан" либосида А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 6та ассист қайд этди.

Эрнандеснинг Италия клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern