ПСЖ Мбаппега янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилди
16 ноя 2023 19:46
Янгиликлар
ПСЖ Мбаппега янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилди
ПСЖ франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппега янги шартнома таклиф қилмайди.
Париж клуби футболчидан шартномани автоматик равишда 2025 йилгача узайтириш вариантини фаоллаштиришини кутмоқда.
Агар бу амалга ошмаса, Мбаппе 2024 йилнинг ёзида эркин агент сифатида французларни тарк этади.
Аввалроқ "Бавария" Килиан Мбаппени ўз таркибига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар