

Парижликлар 22 ёшли французга 5 йиллик янги шартнома ва 36 миллион евролик маошга эга янги шартнома таклиф қилишга тайёрлар. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Олдинроқ, Мбаппенинг онаси Файза Ламари ўғлининг ПСЖ билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралари яхши кетаётганини хабар қилган эди.
Шу вақтда "Реал" ҳам унга дастлабки таклифни берди. Мбаппега 6 йиллик шартнома ва 40 миллион евролик маош таклиф қилинди.



