

Париж гранди яхшиланган молиявий шартлар билан 2 йиллик меҳнат шартномаси таклиф қилади.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Килиан ПСЖга 2017 йилда "Монако"дан ўтган эди.
Мбаппе жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.



