ПСЖ Мбаппе билан шартномани 2026 йилгача узайтирмоқчи
31 мар 2021 22:51
Янгиликлар
ПСЖ Мбаппе билан шартномани 2026 йилгача узайтирмоқчи
Парижликлар раҳбарияти яқин ҳафталарда ўз юлдузи билан келишишга умид қилмоқда.
ПСЖ ҳужумчи Килиан Мбаппенинг шартномасини 2026 йилгача узайтириш устида ишламоқда.
22 ёшли футбол юлдузи билан янги шартнома Париж раҳбарияти олидида турган энг муҳим вазифадир. ПСЖ раҳбарияти яқин орада Мбаппе билан келишувга эришишдан умидвор.
Килианнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Олдинроқ форварднинг ўзи шартномани узайтиришдан манфаатдор эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Мбаппе ушбу мавсумда барча мусобақаларда ПСЖ таркибида 36 учрашувда қатнашиб, 30 та гол урди ва 9 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар