ПСЖ Мауро Икардини 70 миллион еврога сотиб олишга тайёр

Alisher
14 дек 2019
ПСЖ ҳужумчи Мауро Икардини сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Аргентиналик футболчининг трансфер ҳуқуқи "Интер"га тегишли.

Қайд этиш керакки, парижликлар Икардини қишда 70 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига сотиб олишга тайёрлар.

Мауро шу ёзда "Интер"дан ПСЖга ижара асосида ўтган эди. Футболчи жорий мавсум янги жамоаси сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 1та ассист қайд этган.


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport