

Учрашувнинг 36-дақиқасида Эдинсон Кавани ПСЖнинг ягона голига муаллифлик қилди. Бу парижликлар учун Лига 1 доирасида кетма-кет 40-ўйинда урилган гол бўлди.
Шу тариқа ПСЖ бир вақтлар “Расинг” клуби қайд этган рекордни такрорлади. Ўз вақтида “Расинг” клуби Франция чемпиони бўлганди. Шундан сўнг клуб банкротга учраб, ҳозирда ҳаваскорлар лигасида тўп сурмоқда.



