

ПСЖ ёзда жамоани тарк этадиган ҳимоячи Лейвен Курзавага Бундеслигадан ўринбосар топди. Парижликлар “Лейпциг”нинг 22 ёшли вакили Норди Мукиелени харид қилишни режалаштирмоқда. Мукиеле учун Францийа чемпионати бегона эмас. У “Монпелье” шарафини ҳимоя қилган.
Жорий мавсум футболчи Бундеслига доирасида 18 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди.



