ПСЖ кореялик хавбек билан келишиб олди
14 июн 2023 11:07
Янгиликлар
ПСЖ кореялик хавбек билан келишиб олди
Энди парижликлар футболчининг клуби билан музокара олиб боришлари керак.
"Мальорка" ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин ПСЖ билан узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Энди парижликлар футболчининг трансфери борасида "қизил-қоралар" билан музокара олиб бориши лозим. Клублар тўлиқ келишувга эришишга яқин турибди.
Кореялик футболчи 2021 йилдан буён "Мальорка"да тўп тепади. 22 ёшли хавбек ўтган мавсум барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Олдинроқ ПСЖ "Кристал Пэлас" вингери Заа билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар