ПСЖ Коло-Муани билан келишиб олди. Футболчининг клуби 100 млн. евро талаб қиляпти

Aslanov Jasurbek
13 авг 2023
ПСЖ Рандаль Коло-Муанини сотиб олмоқчи.

Париж клуби 24 ёшли ҳужумчи билан битим тузиш учун футболчининг розилишини олди.

Немис клуби спорт директори Маркес Креше бу трансфер учун 100 млн. евро ва бонуслар талаб қилмоқда. ПСЖ футболчи борасида расмий таклиф тайёрламоқда.

Коло-Муани ўтган мавсум Бундеслигада 32та ўйин ўтказиб, 15та гол урди ва 11та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport