ПСЖ эгалари "Тоттенхэм" акцияларининг бир қисмини сотиб олишмоқчи
19 фев 2023 19:43
Янгиликлар
ПСЖ эгалари "Тоттенхэм" акцияларининг бир қисмини сотиб олишмоқчи
Қатарлик инвесторлар "Тоттенхэм" акцияларининг бир қисмини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Маълумотларга кўра, ҳатто шайҳ Жасим Бин Ҳамад бин Ҳалифа Ал-Тани "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олган тақдирда ҳам "шпорлар" акциялари қатарликларга ўтиши мумкин.
ПСЖга эгалик қилувчи Qatar Sports Investments (QSI) гуруҳи "Тоттенхэм" акцияларини харид қилиш имкониятларини ўрганиб чиқди ва Лондон клуби раҳбарияига таклиф юборишга тайёр.
QSI кенгайиш стратегиясидан воз кечгани йўқ, октябрь ойида фонд Португалиянинг "Брага" клубининг 21,67% акцияларини харид қилганди. Қатарликларни "Тоттенхэм"нинг ретабеллиги ва стадион фойдаси қизиқтирмоқда.
Фикрлар