ПСЖ директори: "Рабьо захира ўриндиғида қолади"

Aslanov Jasurbek
18 дек 2018
ПСЖ спорт директори Антеро Энрикенинг таъкидлашича, клуб жамоа ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо билан музокараларни якунлади.

Олдинроқ, Рабьо хизматларига "Барселона", "Ювентус" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирган эди. Ярим ҳимоячининг Париж клуби билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

"Рабьо билан музокаралар тўхтатилди. Футболчи янги битимга имзо чекмайди ва мавсум охирида клубни текинга тарк этмоқчи. Бундай қарор туфайли у номаълум муддат захирада қолади.

Бир неча ой олдин унинг вакили билан музокараларда муваффақиятга эришган эдик. Адриен ПСЖда қолишига умид қилгандик, аммо ўйлаганимиздек бўлмади" - дейди Энрике.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Yahoo Sports