ПСЖ Дембеленинг агенти билан мунтазам равишда боғланиб турибди. Парижликлар футболчини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи

Narzulla Saydullayev
5 янв 2022
Усмон Дембеле ПСЖда ўйнаши мумкин.

ПСЖ клуби "Барселона" футболчиси Усмон Дембеле билан шартнома имзолаш ниятида. Клуб футболчининг агенти билан мунтазам равишда боғланиб турибди. 

ПСЖ раҳбарияти франциялик футболчи жамоани кучайтиришига ишонмоқда. Унинг кичик ёши (24) ва франциялик эканлиги бу қарорга келишга сабаб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеленинг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида ўз якунига етади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo