ПСЖ "Барселона" хавбеки учун 100 млн евро беришга тайёр
29 мар 16:58
Янгиликлар
ПСЖ "Барселона" хавбеки учун 100 млн евро беришга тайёр
ПСЖ "Барселона"нинг нидерландиялик хавбеки Френки де Йонгнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Франция гранди футболчи учун 100 млн евро тўлашга тайёр. "Барселона" де Йонгни сотиш иштиёқида ёнмаяпти. Каталонияликлар футболчини шартномани узайтиришга кўндирмоқчи. Лекин музокаралар жуда секин кетяпти. Парижликлар вазиятдан унумли фойдаланмоқчи.
Френки де Йонг 2019 йилнинг ёзида "Барселона" билан шартнома имзолаган эди. Хавбек умумий ҳисобда испан клуби сафида 243 та учрашувда майдонга тушиб, уларда 19 та гол ва 22 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар