

Париж клуби футболчи вакиллари билан учрашиб улгурган, аммо ҳозирча музокаралар жиддий тус олмаган. Футболчи қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Сабаби унинг хизматларига Европанинг қатор топ-клублари қизиқмоқда. "Бургутлар" эса футболчиси сотувидан яхшигина сумма ишлаб олиш ниятида. Улар франциялик ҳужумчи учун харидорлар камида 60 миллион евро тўлашига ишонмоқда.

