

Ташкилотда даромаднинг 37 фоизи (51 млн евро) ҳомийлар ҳисобидан ажратилган деб ҳисоблашмоқда ва бу сумма ҳеч қаердан топилмаяпти. Бу маблағни УЕФА киримга ҳам, чиқимга ҳам киритмаган. ПСЖнинг балансида мувозанат йўқолган.
Энди Франция жамоаси 30 июнга қадар 51 млнга бир неча футболчисини сотиб, ўша маблағни ўз жойига қўйиши керак. Олдинроқ Хавьер Пасторе 25 млн евро эвазига "Рома" таркибига кўчиб ўтганди. ПСЖ яна 26 млнга ўз футболчисини пуллаши лозим.



