ПСЖ 40 млн евро эвазига "Спортинг"дан Нуну Мендешни харид қилди

Alisher
31 май 2022
Нуну Мендеш ПСЖда ўйнашда давом этади.

Париж клуби 19 ёшли ўйинчини "Спортинг"дан харид қилди. Ҳимоячи 2026 йилга қадар шартнома имзолади. 

Битим нархи 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Мендеш ўтган мавсумни ижара асосида ПСЖда ўтказди. У Лига 1 доирасида 27та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: psg.fr