UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Депай ва Ауар "Лион"дан кетишни хоҳлаяпти  0 11:27Карикатура: Марселонинг келажаги нима бўлади?  1 11:00Манжукич "Милан" билан шартнома имзолаш учун Италияга келди  0 10:32Ўтган мавсумни Беларусь чемпионатида ўтказган Ҳумоюнмирзо Иминов: "Пахтакор"да қолиш ниятим бор"  4 10:26Бенатиа А Серияга қайтади  0 10:01Пирло "Интер"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида: "Бу менинг "Ювентус"даги фаолиятим давомида энг ёмон ўйин бўлди"  8 09:38Карикатура: Яна ким Нойерга пенальти тепишни хоҳлайди? Тер Штеген vs Нойер  1 09:16Ана холос! Месси 12та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин  35 08:53Аркадиуш Милик янги клубига ўтишга яқин  2 08:30Шукурулло Исҳоқовга таъзия билдирамиз  4 08:17Алли ўзининг ПСЖга ижарасини талаб қилмоқда  1 08:15А Серия. "Интер" - "Ювентус" 2:0  5 08:10Испания Суперкубоги финал. "Барселона" - "Атлетик Бильбао" 2:3, Месси қизил карточка олди  7 08:05АПЛ. "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" 4:0  0 08:00А Серия. "Аталанта" - "Женоа" 0:0  1

"Жамоамиз раҳбарлари ва мураббийлар таркибни кучайтириш ҳаракатида. Орзуим амалга ошганидан хурсандман". Андижонда "Бобур Арена" очган Бобир Акбаров билан интервью Янгиликлар

"Жамоамиз раҳбарлари ва мураббийлар таркибни кучайтириш ҳаракатида. Орзуим амалга ошганидан хурсандман". Андижонда "Бобур Арена" очган Бобир Акбаров билан интервью

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси қишки ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи босқичини якунлади.

Эндиликда жамоа аъзолари янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиришади, сўнг эса Фарғонага йўл олиб "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этишади.Биз бу борадаги фикрларни ва ортда қолган биринчи йиғин ҳусусида жамоанинг тажрибали футболчиси Бобур Акбаровни суҳбатга чорладик. Таъкидлаб ўтиш жоиз айни вақт қўқонликлар таркибида тўп тепаётган футболчи яқинда Андижон шаҳрида "Бобур Арена" номи билан янги стадионини очди. Суҳбат давомида бу ҳақида ҳам бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. 

- "Қўқон -1912" жамоаси қишки йиғиннинг биринчи қисмини тугатди ва бугундан Тошкентда йиғинни бошлайди. Йиғиннинг биринчи босқичи ва тикланиш жараёнлари ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Пандемия сабабли ўтган мавсум Суперлига ва кубок баҳслари кечроқ якунланди. Шунинг учун мураббийлар штаби футболчиларга ҳордиқ чиқариш учун имконият беришди. Машғулотларга эса янги йилдан сўнг киришдик. Қўқон шаҳрида ўтган биринчи йиғинда асосан тикланиш машқларига эътибор қаратилди. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилдик. Бу жараён футболчиларнинг спорт формасига қайтишида муҳим рол ўйнайди деб ўйлайман.

- Одатда авваллари январь ойида жамоаларимиз тайёргарликнинг иккинчи босқчини ўтказар, илк йиғин эса декабрь ойи охирларида бошланарди. Қайсидир маънода ҳозирги вақтда аввалгига қараганда ўзгаришлар кўрмоқдамиз...

- Проффессионал футболчига бу омиллар таъсир қилмаслиги керак. Эртами ёки кечми биз ўз ишимизни қилишимиз шарт. Ҳозирда қишки йиғиннинг биринчи босқичини якунлаб Тошкентга келдик. Пойтахтда иккинчи йиғинни ўтказамиз, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз. Чемпионат баҳслари бошлангунга қадар барчамиз тайёр бўлиб улгурамиз. 

-  Тошкент йиғинидан сўнг жамоа Фарғонада "Ҳоким кубоги"да иштирок этади. Бу сафар мусобақага қўшни мамлакатдан ҳам жамоалар келиши кутилмоқда. Ижобий жиҳати ўзига хос рақобат ҳам кучли бўлади, курашувчан жамоалар сони ошади. Мазкур турнирдан нима кутмоқдасиз? Эътибор берсак йилдан-йилга турнир даражаси ошиб бораётгани тўғрими?

- Кўп жамоалар сингари биз ҳам "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этамиз. Ҳозирча кимлар қатнашишидан хабаримиз йўқ. Биз ишимизга проффессионал тарзда ёндашиб қандай мусобақа бўлмасини жиддий тайёргарлик кўрамиз ва бош соврин учун курашамиз. Футболимиз савияси ва даражаси ошишида "Қўқон-1912" жамоаси ҳам ҳисса қўшаётганидан хурсандмиз. Мақсадимиз доимо ўзимиз иштирок этаётган мусобақада ғолиб чиқиб мухлисларимизни хурсанд қилиш ва жамоамиз шаънини юксалтиришдир. 

- Қишда футболчиларнинг организими ўзига хос витаминларга, қўшимча озуқаларга эҳтиёж сезади. Ушбу ҳолат ўйнчининг тикланишида муҳим аҳамият касб этади...

- Умуман олганда бу футболимизнинг оғриқли нуқталаридан бири. Шу боис ортиқча изоҳга хожат йўқ деб биламан. 

- Яқинда Андижон шаҳрида ўзингизнинг "Бобур Арена" деб номланган стадионингизни очдингиз. Аввало табриклаймиз. Арена барпо қилиш лойиҳаси қачон ишлаб чиқилди? Қандай тўсиқлардан ўтишингизга тўғри келди?

- Футболчи сифатида ўз стадионимни қуриш ва ишга тушириш ниятим бор эди. Бу кўп йиллардан бери орзуим ҳисобланарди. 2019 йил "Андижон" жамоасида ўйнаб юрган кезларимда вилоят ҳокими томонидан футбол аренаси қуриш учун жой ажратилди. Берилган имкониятдан унумли фойдаланиб орзуимни амалга оширишга қаттиқ бел боғладим. Аввалига ерни тартибга келтириш бироз қийинчилик туғдирди. Ҳамма нарсада қийинчилик бўлгани каби стадионни қуриб битириш осонликча юз бермади. Секин-аста мақсадим сари интилиб натижага эришдим ва бундан жуда ҳам хурсандман. Стадионни ўз исмим билан номлашга қарор қилдим.

- Қизиғи "Андижон" жамоасининг асосий ўйингоҳи ҳам "Бобур Арена"га ўзгартирилди...

- Андижон марказий стадионинг шундай қайта номаланиши биз учун янгилик бўлди.

- Яқиндагина очилган стадионда болаларнинг шуғулланиши тартиби қандай ёки ўйингоҳда бирор жамоа шакллантириладими?

- Аренада асосан туманимиздаги болалар машғулот олиб боришади. Шунингдек бир қатор ёш тоифаларидаги жамоаларни шакллантириш режамиздан ўрин олган. Вилоятимизнинг бош жамоасига футболчиларни етказиб беришни олдимизга вазифа қилиб қўйганмиз. 

- Энг яхши сармоя болаларга, ёшларга сарфланаётган сармоя фикрига қўшиласизми?

- Менимча ҳамма бирдек ушбу фикрга қўшилса керак. Ахир келажак ёшларнинг қўлида, уларнинг ўсиши учун ҳозирдан барча шароитларни яратиб беришимиз зарур. Бу бизнинг бурчимиз саналади. 

- Суҳбатимиз якунида қўқонлик футбол мухлисларига тилакларингиз бўлса марҳамат...

-  Қўқонда ажойиб ишқибозлар бор. Шахсан ўзим ўтган мавсумда гувоҳига айландим. Турнир жадвалида эгаллаган ўрнимиздан улар ҳам, футболчилар ҳам қониқди деб ўйлайман. Ҳар бир жамоа мухлислари юқори натижаларни кутишади. Янги мавсумда ҳам янада юқори марраларни забт этишга бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. Айни пайтда жамоамиз раҳбарлари ва мураббийлари таркибнинг ўзагини сақлаб қолиб керакли позицияларга футболчиларни олиш ҳаракатидалар. Агарда бу ишлар амалга ошса Қўқон футболи нуфузи янада ошади деган умиддаман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
11 янв 16:26:18
Азамат Одилов
Мана шундай эзгу ишлар купайоврсин.Ишларига омад!!!
+1   
11 янв 14:52:11
rovipjon.uz
Maladis.bobirjon.omatini.birsin.olga.QUQON1912
   
11 янв 23:00:39
Abdujalil Raxmonov
Malades bobur
   
11 янв 19:23:26
Пирло
Abduvosit 95 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qayerida jalaquduqni
Manzilini aniq bilmayman. B.Akbarov oʻzi tugʼilgan Jalaquduq tumanida mini stadion qurib, ochilishiga tuman hokimi kelganligini internetda oʻqigandim.
   
11 янв 18:43:57
Азамат0968
Қўқон мухлислари! Ашурматов келганда кимлардир ёмонлаб ёзвотувди. Ҳозир фикри ўзгаргандира. Афсуски Сурхондарё футболига ўрнашиб қололмади.
   
11 янв 16:12:45
L10 messi
Bobur.bobir abdixoliqov...bobur.bobir arena..yana bobur.keyin bobir..eee qaysi to'g'ri o'zi...suaresmi siaresmi,messumi messimi
   
11 янв 15:37:48
intilganga tòle yor
Endi shunday stadion quradigan biror-bir taniqli futbolchimiz bõlsa,"Marakana" deb nomlasin stadionni.Jurnalistimiz maqola yozardi,biz ham topardik deymanda!
   
11 янв 15:28:01
iqboljonortiqxujayev
Abduvosit 95 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qayerida jalaquduqni
Qilichmozorda, Yujniy yo'lida.
   
11 янв 15:27:09
iqboljonortiqxujayev
MVsaid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Stadionini rasmini quyinglar iloji bolsa
@iqboljon__1987 Instagram saxifada bor.
   
11 янв 15:26:10
iqboljonortiqxujayev
Stadion rasmi @iqboljon__1987 instagram sahifada. Manzil: Jalaquduq tumani Qilichmozor Mfy.
   
11 янв 14:46:46
star
Абдулазиз Искандаров o'rdakka o'hshab gaqillovirme stadionni adresini so'rab olmabsande andijon shaxrida qurilmagan uni mini stadioni! saviyangga q'''gim seni!
   
11 янв 14:39:36
ahrorbek
Pobeda degan joyidan
   
11 янв 13:22:10
MVsaid
Stadionini rasmini quyinglar iloji bolsa
   
11 янв 13:21:24
Abduvosit 95
Пирло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Stadion Jalaquduq tumanida ochildi.
Qayerida jalaquduqni
   
11 янв 13:09:43
Пирло
Stadion Jalaquduq tumanida ochildi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика