UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  1 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  3 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  12 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  16 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4

Профессионализмнинг туби: "Бухоро" атрофидаги мантиқсиз ва кулгили воқеалар Янгиликлар

Профессионализмнинг туби: "Бухоро" атрофидаги мантиқсиз ва кулгили воқеалар

Бироз аввал Championat.asia'нинг "Эшитдик-да" рукни "Бухоро" клубидан 3 очко олиб ташланиши кутилаётгани ҳақида хабар берди.

Бунга сабаб сифатида клуб футболчилар олдидаги қарзларини ёпиш масаласини пайсалга солаётгани кўрсатилган. Шундан кейин Championat.asia фойдаланувчиларидан бири таҳририятимизга "Бухоро" фаолияти билан боғлиқ бир нечта маълумотларни юборди. Биз ушбу маълумотларни текшириб, шахсий мулоҳазаларимиз билан тақдим қилишга қарор қилдик.

Маълум бўлишича, маош ва аёллар жамоасига келганда пули тугаб, "ночор"ни ёқиб оладиган клуб ўз мураббийларини жуда қадрлар экан.

Ҳавога сочилган миллионлар

Йил аввалида "Бухоро" жамоаси раҳбариятида ўзгариш рўй берди (Алишер Рустамовнинг ўрнини Жамол Алимов эгаллади). Янги раҳбарият ишни мураббийлар штабида ўзгариш қилишдан бошлади. Жамоа матбуот хизмати 5 январь куни амалдаги мураббий Жамшид Саидовнинг ўрнини Даврон Файзиев эгаллаганини эълон қилди. Бунда Жамшид Жалолович билан меҳнат битими бир томонлама бекор қилингани айтилди. Бироқ, клуб билан 2022 йилнинг охирига қадар келишуви бўлган Саидов 2 йиллик маошини тўлаб берилишини талаб қилиб, ЎФАнинг Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага мурожаат қилади. Қўмита ишни ўрганиб, мураббийнинг ҳақлигига амин бўлган ва клубга Саидовни вазифасига тиклашни тавсия қилган эди. Бироқ, раҳбарият бу тавсияга амал қилмади ва 18 март куни (Файзиев тайинловидан 2 ой ўтиб) Саидов билан шартнома ўзаро келишув билан бекор қилинганини эълон қилди. Championat.asia'га маълум бўлишича, "Бухоро" бунинг учун мутахассисга 160 миллион сўмдан кўпроқ товон пули тўлаб берган.

Эътибор қилинг, қарзга ботган ақллироқ кишилар бу вазиятда Саидовни ўз лавозимида қолдириб, миллионларни қарздорликни ёпиш учун йўналтиришар эди.

"Кўтарма пули"

Орадан бир ой ўтгач, раҳбариятга Файзиевнинг иши ҳам ёқмай қолди ва истеъфога чиқарилди. Ушбу вазиятда ҳам янги машмаша юзага келибди. Бу гал ЎФАга мураббий эмас, клубнинг ўзи мурожаат қилиб, Файзиевдан пул ундириб беришни сўраган. Клубдан аламзада ҳолатда кетган мутахассис эса "Бухоро" раҳбарияти даъво қилаётган пуллар йил аввалида унга "кўтарма пули" сифатида берилганини маълум қилган (кулгили, тўғрими?). Шу ўринда эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган футбол клубларида кўтарма пули деган тушунча бутунлай тугатилган эди.

Бақоев ва Тошевга таклиф

Биздаги маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти "Сўғдиёна"ни бошқараётган Улуғбек Бақоев ҳамда Тожикистон термаси устози Усмон Тошевнинг эшигини тақиллатиб, "ёғли" таклиф юборган. Улардан бири аллақачон жамоада иш бошлашга улгурди.

Хуллас, Бухоро шаҳрининг "Бухоро" жамоаси шундай жамоаки, мураббийларини қўлқопдек алмаштириши, уларнинг қўлига қоп-қоп пулларни тутқазиши мумкин. Лекин, қарзларини — бировнинг ҳақини қайтармасдан, тунлари мириқиб ухлай олади. Шундай экан, клубдан очко тортиб олинишига қаршилар бўлмаса керак. 

P.s.: Футбол учун куйиб-пишамизу, давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган клуб раҳбарларининг бу каби мантиқсиз қилиқлари хафсаламизни ўлар даражада пир қилади. Начора...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика