Профессионал футбол клуби аъзоси ҳамкасбининг банк картасидаги пулларини ўзлаштирди

Оқил Абдубарноев
11 ноя 2022
Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Профессионал футбол клуби футболчилари Жиззах вилоятида 1993 й.т., Қ.Б ва Сурхондарё вилоятида 1994 й.т., А.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк карталаридаги умумий 18.341.250 сўм пулларини ечиб олинганлигини билдиришган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс футбол клуб жамоаси аъзоси Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 2004 й.т., М.М. эканлиги аниқланган.

М.М. ушбу жиноятни футбол клуби жамоаси машғулотлар ўтказган вақтда футболчилар буюмлари қолдирилганлигидан фойдаланиб телефон қурилмаларидан банк картаси уланган сим-карталарни ўзининг қурилмасига ўтказиб, СМС-хабарномаларни қўлга киритиш йўли билан амалга оширганлиги маълум бўлди.

М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ИИВ Киберхавфсизлик маркази