UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Заньоло коронавирусга чалинди  0 09:59Азим Аҳмедов: "Легионерга айланишимга озгина қолди. Лекин..."  15 09:52Расмий хабар: Рустам Ашурматов - "Канвон" футболчиси  2 09:50Карикатура. "Реал" захираси: Йовичнинг ўйини очилиб кетди  2 09:28Диего Карлос коронавирусга мусбат тест топширди  0 09:06“Фарғона вилояти ҳокими Кубоги-2021” ўйинлар жадвали  6 09:00Алаба "Реал"га ёзда ўтади. 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришилди, маош - 11 млн евро атрофида  4 08:36"Ювентус" Туркия терма жамоаси форвардига қизиқмоқда  1 08:12"Ювентус"га Роналду, Мората ва Дибаладан ажралиб турадиган ҳужумчи керак. Клуб "Женоа" билан Шомуродов борасида алоқага чиқди (Calciomercato)  49 07:48Карикатура: Ушбу мавсумда улар соврин ютишадими?  4 07:25Салаҳ "Ливерпуль"дан кетмоқчи эмас  3 07:02"Милан" бош мураббийи Манжукичнинг трансферини тасдиқлади  3 06:50АПЛ. "Арсенал" - "Ньюкасл" 3:0, Обамеянгдан дубль  1 06:45А Серия. "Кальяри" - "Милан" 0:2, Златан Ибрагимовичдан дубль  0 02:54АПЛ. "Арсенал" йирик ғалабани тантана қилди, Обамеянгдан дубль   15

Про лига. "Турон" Суперлигада! Янгиликлар

Про лига. "Турон" Суперлигада!

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 




Про лига, 20-тур.
НЕФТЧИ – ТУРОН 0:1
1 декабрь 2020 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 14:00 (Якунланди)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Гол: Асилбек Қаюмов 81, 0:1

"Нефтчи": 35. Шерзод Абдураимов, 4. Миржалол Неъматов, 9. Отабек Зокиров, 10. Ислом Тошпўлатов,  13. Жамшид Қобулов , 17. Достон Тошматов, 18. Жавоҳир Расулов,  20. Дилёрбек Эрматов(С), 27. Достон Авазбеков, 34. Рустам Абдухамидов, 38. Умар Адҳамзода 

Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 3. Тимур Султонов, 5. Элдор Эргашев 6. Муҳаммадазиз Обиджонов, 7. Мансур Саидов, 9. Отабек Зокиров, 31. Павел Смоляченко, 77. Санжарбек Зокиров, 93. Анвар Ҳожимирзаев. 98.Жамшид Тўрақулов.

"Турон": 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4. Суннатилло Эрматов, 5. Ойбек Аҳматов, 10. Жавоҳир Соҳибов (С), 14. Дониёр Исмоилов, 17. Достон Мелиқўзиев, 18. Аслиддин Тоштемиров, 22. Ғолиббек Сарибоев, 25. Исмоил Охунжонов ,77. Билол Тошмирзаев.

Захира: 1. Мирзоҳид Жалилов, 59. Амал Шавкетов, 7. Умиджон Қодиров, 8. Баҳодир Акрамов, 11. Асилбек Қаюмов, 15. Шохруҳбек Холматов, 23. Хуршидбек Асқарадиев, 71. Миржалол Мирзаев





ЯНГИЛАШ



 

Шу билан бирга жорий мавсумдаги Про лига баҳслари якунига етди. "Турон" 38 очко билан биринчи ўринни эгаллади. "Нефтчи" эса 37 очко билан иккинчи поғонадан жой олди.

Учрашув якунланди. "Турон" Суперлигада!

90+4 . Анваржон Ҳожимирзаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳавфли кўриниш олди.

90. Учрашувнинг иккинчи бўлимига беш дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. Абдулазизхон Абдурашидов ўрнига Шоҳруҳ Ҳолматов  майдонга тушди

82. Асилбек Қаюмов, ҳисобни ошириши мумкин эди. Қандай қулай имконият юзага келгандияяяяяя. Эхххххх

Учрашув давом этади. Сўнгги дақиқаларда ҳақиқий кураш кечмоқда. "Нефтчи" жавоб голини уришга ҳаракат қилмоқда. 

81. Гооооооооллллл. Ва ниҳоят учрашувда ҳисоб очилмоқда. "Турон" футболчиси Асилбек Қаюмов рақиб ҳимоясидаги палапартишликдан фойдаланиб гол урмоқда1:0. 

77. Вақт ўтиб бормоқда. Лекин голдан ҳамон дарак йўқ, 0:0. 

"Турон"да ҳам ўзгариш. Ойбек Ахматов, Жавоҳир Соҳибов ўрнига Асилбек Қаюмов ва Умиджон Қодиров ўйинга қўшилди.

66. Ўзгариш. "Нефтчи" жамоасида Отабек Зокиров, Достонбек Тошматов ўрнига Анваржон Ҳожимирзаев ва Жамшидбек Тўрақулов тушди.

Мазкур учрашувдаги дуранг натижа "Нефтчи"га тўғридан тўғри Суперлига эшикларини очади. "Турон"ни эса фақат ғалаба қониқтиради. 

50. Ухххххх. "Турон"да гол уриш учун яна бир имконият. Жавоҳир Соҳибовдан ноаниқ зарба.

Шиддат юқори, ҳеч ким мағлуб бўлишни истаётгани йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45. Танаффус. Биринчи бўлим якунланди. 

43. "Турон" жарима тўпи ишлади. Лекин зарба ноаниқ. Учрашувда темп яна ошди.

41. Ўзгариш! "Нефтчи" таркибида Жавоҳир Расулов ўрнига Элдор Эргашев ўйинга қўшилди.

37. "Нефтчи"нинг ҳужумига аниқлик етишмади.

33.Учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаев "Турон" бош мураббийи Ислом Исмоиловни оғзаки огохлантирди. 

32. Майдон эгаларида ажойиб вазият юзага келди, якун самарасиз.

26. Жамоалар навбатма навбат ҳужумга уюштиришмоқда. 

22. Ваууууу. "Турон" яна бир ажойиб вазиятни кўкка совурди. Деярли бўш дарвозага гол ура олишмади. 

Майдонда шиддат ниҳоятда юқори. Темп бир дақиқага бўлсада сўнгани йўқ.

16. Жавоҳир Соҳибоооввв 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашди. Дарвозабон Шерзод Абдураимов қайтарди. Уххх, яйпанликлар ҳисобни очишга жуда жуда яқин келганди. Ўйин давом этади.

14. Майдонда даханаки жанг бошланиб кетди.  "Турон" футболчиси Билол Тошмирзаевга қизил карточка кўрсатилиши кутилган эди. Бироқ ҳакам Аслиддин Тоштемиров ва Шерзодбек Абдураимовга сариқ карточка кўрсатди.

13. Пенальтиииии. "Турон" фойдасига, жарима майдончасида Дониёр Исмоиловга қўполлик ишлатилди.

12. Қандаай вазият? Уххххх. "Турон" ҳисобни очиши мумкин эди. Абдулазизхон Абдурашидооовда жуда қулай вазият юзага келди

10. Сеееейввввв. Акмал Ортиқооооовввв. 

6. Огохлантириш. Жавоҳир Соҳибовга сариқ карточка кўрсатилди.

3. Меҳмонлар томонидан амалга оширилган жарима тўпини "Нефтчи" ҳимоячилари бартараф этди.

Умад Адхамзодага қарши "Турон" футболчиси қўполлик ишлатди.

1. Учрашувга старт берилди.

Ўзбекистон мадҳияси янграмоқда. Қизиқ, одатда мавсум якунида учрашувлар якунлангач мадҳия янграр эди.

Демааак бошладик! Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

Йил ўйини бошланиши арафасида. Бугунги учрашув футбол афсонаси Диего Армандо Марадона вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Иккинчи босқич доирасидаги "Турон" - "Нефтчи" баҳсида меҳмонлар зафар қучишган. Миржалол Неъматов ва Достонбек Тошматовнинг голларига мезбонлар жавоб бера олишмаган - 0:2.

14-тур доирасида кечган "Нефтчи" - "Турон" ўйини ҳам 1:1 ҳисоби билан тугаган. Бу сафар яйпанликлар вакили Суннат Эрматов ҳисобни очган, сўнгги дақиқаларда Санжар Зокиров ҳисобни тенглаштирганди.

7-тур доирасида ўтган "Турон" - "Нефтчи" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Меҳмонлар ҳужумчиси Достонбек Тошматовнинг голига мезбонлар сафида Асилбек Қаюмов жавоб берганди.

Бу мавсум ушбу клублар ҳозирга қадар ўзаро учта ўйин ўтказишди.

Учрашув бошланишига оз фурсат қолмоқда.

Ҳар икки жамоа аъзолари кийиниш хонасига йўл олишди. 


Жамоалар чигалёзди машғулотларни олиб боришмоқда. "Истиқлол" стадионига кўплаб мухлислар ташрифи давом этмоқда.

Бугун мағлуб жамоа бўлмайди. "Нефтчи"нинг элитага қайтишини минглаб мухлислар исташаётган бўлса, "Турон" эса ташкил этилганига кўп бўлмаганига қарамасдан шу босқичга қадар етиб келгани таҳсинга лойиқ. 

Қишнинг совуқ ҳароратида жамоалар қайноқ ўйин билан мухлисларга чинакам завқ бағишлашига ишонамиз. 

Икки жамоада ҳам бугун битта имконият ёки "Нефтчи" ёки "Турон" бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқади. Про лигада иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа эса Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашади. Олдинда бизни ҳақиқий финал кутмоқда. 

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари. Нафақат Про лиганинг балки мавсумнинг энг шиддатли ўйини, мавсумнинг ҳақиқий жанги "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

+71   
01 дек 16:04:03
11 vs 11
Хакамни футболкасини орқасида оёқ излари бор эди. Афсус!!! Ҳакам яхши ишлади, қўлга теккан вазиячтда пеналтига тортмасди.
+64   
01 дек 16:07:18
Rus Tam
Нефтчини про лигадан ҳам йўқотиш керакга ўхшади. Нима бу аҳвол? Булар профессионал ўйинчилар эмас, кўчани безориларику. Эссиз водий меҳмондўст футболи. Нефтчи шарманда қилди. Кучингни майдонда кўрсат, ҳакам фикримча ўйинни чиройли бошқарди. Бундай Нефтчи суперлигага керак эмас!!!
+62   
01 дек 16:04:19
Marcus.Rashford .10
Hakamda nima ayb Turon kuchli ekanku
+61   
01 дек 16:07:54
BIZ BIR JAMOAMIZ!!!
Нефтчи мухлисларыга уят шарманда!!
+54   
01 дек 16:04:34
Fan of UFA
Turon bugun xaqqoniy g'alaba qozondi malatsi. Neftchi shunchaki uyat pazor, xattoki futbolchilarxam. Chetlatilish kerak Neftchi. Xafa bolmanglaru lekin professionallik umuman 0
+51   
01 дек 16:02:35
Fan of UFA
Sudyada ayb yo'q Turon kuchliroq ko'rindi bugun Neftchi to'g'risi uyat, Sharmanda qilayotgan ishlari umuman noto'g'ri.. pazooor
+47   
01 дек 16:10:22
Real Madrid BU Qirollik Klubi 95
Нефтчи футболчилари молдан фарки йук экан. 90-дакика давомида дуранг учун уйнаб кушимча 5-дакикада хужум килиб, яна хакамни уришга бало борми. Нефтчининг айрим "мухлислари" эса шунчаки ШАРМАНДА. 95-дакика галаба учун уйнаган жамоа галабани хакли кулга киритди.
+47   
01 дек 16:07:49
Согдиана Джизак
Пазоорр Нефтчи!Судья тозза бошкарди.Жазолаши керак керак булса Про лигаданам хайдаш керак командани.Судьяни калтаклаш шарманда.
+43   
01 дек 16:00:44
rashidhon
Пазор Нефтчи.
+37   
01 дек 16:06:18
Kardinal
Нефтчи футболчи ва ишкибозларининг бугунги хурмача киликларидан кейин ПФЛ нима киларкин кутамиз. Дарвозабон ва уч нафар футболчиси хакамни тепкилаб ташлади. Нефтчи учун хафаман, лекин эркаклар маглубиятниям тан олиш керак.
+36   
01 дек 16:02:35
Fan of UFA
Sudyada ayb yo'q Turon kuchliroq ko'rindi bugun Neftchi to'g'risi uyat, Sharmanda qilayotgan ishlari umuman noto'g'ri.. pazooor
+36   
01 дек 16:01:54
Mirjalol MED
Hakam 100% toza boshqardi o'yinni, mag'lubiyatni tan olishni bilish kerak...
+36   
01 дек 14:39:45
Izzatbek Karimov
Daxshat ! PRO-ligadaya. Fudbol TV tògri ish tutgan ekan translatsiya qilib
+32   
01 дек 13:41:13
Leicester City
Turon - O'zbekistonning LEISPIG i !!!
+30   
01 дек 13:24:34
yaypan
Turon davay Super liga kutmoqda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика