UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00"Ювентус" - "Торино" 0:1 (Матнли трансляция)  8 22:57"Барселона" директори Мессининг келажаги ҳақида гапирди  2 22:40"Саутгемптон" Ингз билан шартномани узайтирмоқчи   0 22:16Уинкс "Тоттенхэм"дан кетишни режалаштирмоқда  1 22:15Остон Ўруновга "Рубин" томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда  15 22:10Ла Лига. "Реал" сафарда "Севилья" устидан муҳим ғалабани қўлга киритди  37 22:00Olamsport: Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетмоқда, Фазлиддин Ғоибназаров жанг қилди ва бошқа хабарлар  0 21:53Ла Лига. "Атлетико"нинг асосий таркиби эълон қилинди  0 21:52АПЛ. Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги 750-ўйинида иштирок этган баҳсда "Ман Сити" қийинчиликсиз ғалабага эришди   5 21:50Бундеслига. "Боруссия" очко йўқотди  0 21:40Бундеслига. "Бавария" – "Лейпциг" ўйинини кимлар илк дақиқалардан бошлайди?  1 21:38АПЛ. "Вест Хэм" – "Ман Юнайтед": Мата, Бруну ва Рэшфорд заҳирада қолди  16 21:24Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал ҳакамлари маълум. Насибуллаев "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувида ишлайди   33 21:15ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди  3 21:04А Серия. Турнинг илк ўйинида "Лацио" ғалабага эришди  0

Про лигада дастлабки босқич якунланди. Олдинда бизни қайноқ ноябрь кутмоқда Янгиликлар

Про лигада дастлабки босқич якунланди. Олдинда бизни қайноқ ноябрь кутмоқда

Шиддатли ва муросасиз кечаётган Про лига баҳсларининг дастлабки босқичи ўз якунига етди.

Тан олайлик жорий йилги чемпионат савия ва даража бобида аввалгиларидан тубдан фарқ қилмоқда. Ўйинларнинг жонли эфирда трансляция қилиниши эса мухлисларда қизиқишни янада оширгани аниқ. Жамоалар эса шунга яраша майдонда ҳақиқий кураш олиб боришмоқда. Бу йил Про лигада ўткинчи ўйинларнинг йўқлиги, биргина қўлга киритилган ёки йўқотилган очко эса жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қилишни биргаликда кузатиб бордик. Эндиликда эса бу борада бироз хулосаларни чиқарсак, жамоаларнинг иштирокига муносабат билдирсак мақсадга мувофиқ бўларди. Демак, дастлаб Суперлига йўлланмаси учун курашадиган биринчи тўртлик жамоаларига назар ташлаймиз.

"Нефтчи" - Суперлигага қайтишга ҳаракат қилаётган "Нефтчи" жамоаси 28 очко жамғарган ҳолда биринчи ўрин билан кучли тўртликдан ўрин олди ва Суперлигага йўлланма олиш учун курашни давом эттиради. Про лига иштирокчилари орасида жамоа энг яхши таркибга эга десак муболаға бўлмайди. Мансур Саидов, Отабек Зокиров, Павел Смоляченко каби маҳоратли ижрочилар аксарият учрашувларда ўйин тақдирини ҳал қилишга эришди. Шунингдек Элдор Эргашев, Анваржон Ҳожимирзаев, Рустам Абдуҳамидов каби ёш футболчилар ҳам кўп нарсаларга қодир эканлигини кўрсата олишди. Жамоанинг қайд этаётган натижалари мухлисларда Суперлигага қайтишга бўлган ишончни оширмоқда дейишимиз мумкин. Умумий қилиб айтганда "Нефтчи"нинг муваффақиятларини таркибдаги савияли ва маҳоратли футболчиларнинг йиғилгани билан боғлашимиз ўринли бўлади. 

"Шўртан" - 26 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган "Шўртан"да эса бунинг аксини кўришимиз мумкин. Камтарин таркибга эга, асосан маҳаллий ёшларга таянаётган ғузорликларнинг ютуқларида Асрор Алиқуловнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Таркибда кучли ижрочилар кам, жамоа трансфер таъқиқи сабаб керакли ҳаридларни ҳам амалга ошира олмади. Шунга қарамасдан Алиқулов ёш футболчилар билан ҳар бир рақибга етарлича муаммо туғдириб очко ишлашга ҳаракат қилмоқда. Қайсидир маънода Асрор Алиқулов кам масаллиқдан мазали таом тайёрлашни уддасидан чиқа оляпти. Майдон четидаги муаммолар жамоанинг ўйинига ва натижаларига салбий таъсир кўрсатаётгани йўқ. Ўтган мавсумда "Машъал"ни Суперлига сари етаклаган мутахассис бу вазифани яна бир бор бажаришга уриниб кўради. Аммо, хорижлик мураббий Игорь Криушенко билан боғлиқ муаммо жамоага Суперлигага чиқиш йўлида катта тўсиқ бўлмаса бўлгани. 

"Турон" - Про лигада дебютант ҳисобланган "Турон" ёш жамоа бўлишига қарамай ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Яйпанликларнинг ўйинларини кузата туриб жамоа ўз услубига ва фалсафасига эга бўлиб бораётганини кўрамиз. Барча учрашувларда биринчи рақам остида ҳаракат қилаётган, ҳужумкорликка эътибор бераётган Ислом Исмоилов шогирдлари турнир жадвалида "Шўртан"дан бир очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллашди. Таркибда маҳаллий иқтидорларга имконият берилмоқда, шунингдек Суперлига ҳавосини кўрган Жавоҳир Соҳибов, Дониёр Исмоилов, Шукурали Пўлатов каби тажрибали футболчилар жамоа ўйинини ташкил қилишда асосий фигурулардан бири бўлди. Дониёр Исмоилов олдинги чизиқда бир нечта голлар урди. Соҳибов эса майдон марказида ҳужумни бошловчи ва рақиб ҳужумларини бузувчи қора ишчи вазифасини аъло даражада уддалади. Фақатгина жамоа аксарият ўйинларда охирги дақиқаларда бўшашиши ҳисобига кераксиз голларни ўтказиб юбораётгани очколарни қўлдан бой беришга сабаб бўлмоқда. "Турон" ниманинг эвазига элитага чиқиши мумкин? Ҳужумкор футбол ва кучли иштиёқ эвазига. Бу менинг шахсий фикрим.

"Динамо" - Бу жамоанинг кучли тўртликдан муқим ўрин эгаллаши 14-турдан сўнггина аниқ бўлди. "Истиқлол" билан тенг очко жамғарган динамочилар тўплар нисбатига кўра тўртинчи ўринни эгаллади. Мавсум бошида жамоа Тачмурод Агамуродов мураббийлигида тайёргарлик кўрди, туркманистонлик мутахассис "Қизилқум"га йўл олгач иккита ўйинда жамоани Равшан Аҳмедов бошқарди. Якунда раҳбарият ёшлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис Сергей Лушчанни таклиф қилди. Натижада таркиб кучайтирилди, бир қатор тажрибали футболчилар жалб қилинди. Маҳаллий ёшлардан унумли фойдаланишни жойига қўйди. Шарофиддин Шобиров, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Бекзод Аҳмаджонов каби ёшлар ўйинларда ўзларидан ижобий таассурот қолдирди. Ҳамралиевнинг "Истиқлол" дарвозасига сўнгги сонияларда киритган тўпи қимматли уч очкони олиб берди. Олдинги чизиқда Суҳроб Нуруллоев ҳамда Ойбек Нурматовларнинг ҳаракатлари фойдали бўлди. "Динамо" охиригача Суперлигага чиқиш учун курашади. Бунда Лушчаннинг тажрибаси асқотиши мумкин. 

Юқори тўртликка кирган жамоалар ичида ҳеч бири кучсиз эмас. Эндиликда Суперлига чиптаси учун кураш янада қизғин тус олади, ноябрь эса бизга ана шундай шиддатни туҳфа этиши шубҳасиз. Кейинги мақолаларимда эса қуйи тўртлик жамоаларига тўхталиб ўтаман. Бизни кузатишда давом этинг.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
31 окт 14:46:18
Barkamol2017
Харакат килса хамма нарсани иложи бор ,умид киламизки Нефтчи келаси йили супер лигада да азизлар, янаги йили севимли навбахоримиз Билан майдонда водий дербисини куриш Насиб килсин хаммамизга омин,
+1   
31 окт 15:48:58
Валихонов Фарходжон
Нефтчи яна озгина колди бушашма !!!! Миллионлаб мухлисларинг сани супер лигага чикишингни кутишяпти !!!!!
+1   
31 окт 15:26:11
☆Sadriddin☆
Олға Нефтчи
   
31 окт 21:41:52
Omad ABRAMOV
Neftchi senga ishonamiz .
Bushashmang NEFTCHI o'g'lonlari
   
31 окт 21:41:26
Omad ABRAMOV
Neftchi senga ishonamiz .
Bushashmang NEFTCHI o'g'lonlari
   
31 окт 18:34:52
Маъмурхужа Турсунов
Шуртан чикмайди муамосини хал килмаса Нефтчи ва Диномо уртасида булади олийга чикиш Турон кейинги йил чикади
   
31 окт 14:54:54
Fan_BARCA
Dinamo olg'a sening joying Superligada
Samarqand sen bilan doim ✊✊✊
   
31 окт 14:38:28
Фуркат.87
Jadval shu ko‘rinishda qolsa zo‘r bo‘lardi
-2   
31 окт 14:49:21
Shohruhbek Rustamov
Olg`a Turon!
Yaypanlila + qilamiz :)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика