UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  0 20:15БАА. "Бани Яс" - "Ал Наср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0 19:33Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи "Нефтчи" U-21 жамоасида иш бошлади  3 19:05"Барселона" йилнинг илк трансферини келишиб олди  0 18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  1 18:17"Милан" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтирди  0 17:59Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин  0 17:35Даврон Ҳошимов: "Каттақўрғон" бир мавсумлик жамоа эмас. Про лига ўтган йилгидан қизиқарлироқ бўлади"  6 17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  10 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  11 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  3 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  3

Превью. "Сўғдиёна" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Машъал"

Теглар :  СўғдиёнаМашъал
Муборакнинг "Машъал" клуби бу турни Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Машъал» (Муборак)
30 апрель 2016. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), О. Жумаев (Навоий), Н. Рўзимов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
 
“Сўғдиёна” ва “Машъал” олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак жамоасининг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” 11 марта бу жамоадан устун келган. “Сўғдиёна” 5 марта ғалаба қозонган ва 6 бор дуранг ўйнаган. “Машъал” тўплар нисбатида ҳам устунликка эга – 33:21. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 39, “Сўғдиёна” эса 21 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Жиззахликларнинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0, “Машъал”нинг энг йирик муваффақияти 5:1га тенг.

Ўтган мавсумда “Сўғдиёна” ўз уйида ғалаба қозонган. Анвар Ражабов ва Акмал Абдураҳмоновнинг голларига меҳмонлар сафида Владислав Иванов жавоб берганди – 2:1. Муборакдаги баҳсда эса томонлар қанча ҳаракат қилишмасин гол ура олишмаганди – 0:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
02.05.2015 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:1
15.03.2014 «Сўғдиёна» - «Машъал» 1:1
25.08.2011 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:3
01.03.2009 «Сўғдиёна» - «Машъал» 1:0
12.04.2008 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида тўрт марта “Машъал”дан устун келган. Иккита учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 5та ҳолатда Муборак клуби сафардан ижобий натижа билан қайтган. “Сўғдиёна” ўз мезбонлик қилган охирги 3 ўйинда фақат бир бор зафар қучган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика