UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  0 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  3 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  4 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  2 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  12 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  20 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  2 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  6 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  10

Превью. "Шўртан" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Бухоро"

Теглар :  БухороШўртан
"Бухоро" клуби биринчи давранинг охирги турини Ғузорда "Шўртан"га қарши ўтказади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Бухоро» (Бухоро)
30 июнь 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Шўртан” ҳамда “Бухоро” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8тасида “Шўртан” ғолиб бўлган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Шўртан”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Шўртан” фойдасига 26:22ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Шўртан” 27, “Бухоро” 24 очкони қўлга киритган.

“Шўртан”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 4:2 бўлиб турибди.

2015 йил Ғузорда ўтган ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучишган. Виктор Карпенко (2та), Игорь Таран ва Элдор Бойматовнинг голларига Жамолиддин Убайдуллаев жавоб берган эди. Бухородаги баҳсда 4та гол урилган. Меҳмонлар ҳимоячиси Сарвар Жўраев ҳисобни очганди. Максимилиан Фомин ўз дарвозасига гол уриб қўйиб ҳисобни иккитага оширган. Азиз Ибрагимов ва Алишер Санаевнинг голлари “Бухоро”ни мағлубиятдан қутқариб қолганди – 2:2.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

23.05.2015  «Шўртан» - «Бухоро» 4:1
31.05.2013  «Шўртан» - «Бухоро» 0:1
06.10.2012  «Шўртан» - «Бухоро» 0:1
05.11.2011  «Шўртан» - «Бухоро» 1:1
19.06.2009  «Шўртан» - «Бухоро» 2:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Ғузорда ўтказган 9та ўйиннинг 5тасида майдон эгалари зафар қучишган. “Бухоро” сафарда 3та ғалаба ва 1та дуранг қайд этган.  
 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика