UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  0 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  4 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  22 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  6 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  120 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0

Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор"

Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент)
15 апрель 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

“Пахтакор” ва “Қизилқум” олий лигада 32 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Шерлар” ўзаро ўйинларда 27 марта ғалаба қозонишган. 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” фақат 1 марта “Пахтакор”ни таслим қила олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “шерлар”да 88:17. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 85 очкога эга бўлган, “Қизилқум” ўз ҳисобига 7 очко ёзиб қўя олган. Тошкент клубининг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 11:0га тенг бўлса, “Қизилқум”да бу кўрсаткич 2:1га тенг.

2015 йил иккала баҳсда ҳам “Пахтакор” ғолиб бўлган. Навоийдаги баҳсда Станислав Андреев ва Александр Мерзляковнинг голлари жамоага 3 очко келтирган – 2:0. Тошкентдаги баҳсда ҳам Андреев битта тўп киритган, Шерзод Каримов эса дублга эришган – 3:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2015 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:2
15.08.2014 «Қизилқум» - «Пахтакор» 1:4
27.05.2013 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:1
03.09.2012 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:4
05.11.2011 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз майдонида ушбу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Бўлиб ўтган 16та ўйиннинг 14тасида “шерлар” зафар қучишган. 2та баҳсда эса дуранг қайд этилган. Сўнгги бор “Қизилқум” ўз уйида 2002 йил мағлуб бўлмаган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика