UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   6 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Превью. “Нефтчи” – “Олмалиқ” Янгиликлар

Превью. “Нефтчи” – “Олмалиқ”

Теглар :  НефтчиОлмалиқ
Олий лиганинг 8-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубини қабул қилади.

Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир маълумотларни тақдим этамиз.

“Нефтчи” ва “Олмалиқ” олий лигада 18 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 35та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 20 та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 18 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 33 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:0.



Ўтган мавсумда Олмалиқ ва Фарғонада бўлиб ўтган беллашувларда майдон эгалари ғалаба қозонишган эди. “Нефтчи”нинг сафардаги мағлубиятига Рўзимбой Аҳмедов, Ярослав Мартинюк ҳамда  Дониёр Исмоиловлар томонидан киритилган голлар сабаб бўлган бўлса, Фарғонада Шерзод Ҳакимовнинг дубли ва Сардор Раҳмоновнинг пенальтидан урган голи Андрей Фёдоров жамоасига ғалаба келтирган.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш ўйин натижаси қуйидагича якунланган:

27.09.2016 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 3:1
07.06.2015 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 3:1
16.05.2014 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 2:1
14.09.2013 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 4:0
21.11.2012 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 4:2


Мазкур жамоаларнинг 19-рақобатига Фарғона шаҳри мезбонлик қилади. Учрашув 29 апрель куни  “Истиқлол” стадионида соат 17:00да старт олади. Ёшлар лигаси доирасидаги ўйин эса 16:30га белгиланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика