UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  2 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  32 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор” Янгиликлар

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор”

Теглар :  НефтчиБунёдкор
Олий лиганинг 6-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади.

Қуйида мазкур рақибларнинг ўзаро баҳсларга доир статистик маълумотларини тақдим этамиз.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 20 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” Фарғона клубини 12 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 4 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида – 29:11. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 40, “Нефтчи” 17 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси – 2:0
Ўтган йили Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги рақобатда Андрей Фёдоров шогирдлари мазкур рақибни 2:1 натижасига кўра таслим қилган. Майдон эгалари сафидан Мансур Саидов ва Отабек Исроилов гол урган бўлса, Элдор Шомуродов бу тўпларга жавоб қайтарган.



Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:
03.08.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:1
20.09.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:0
25.10.2014 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0
31.05.2013 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибни уч марта (2008, 2015 ва 2016 йил) мағлуб этган. Икки марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалабага эришган. Охирги 3 учрашувда “Бунёдкор” сафарда ғалаба қозона олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона ҳамда Тошкент жамоалари ўртасидаги учрашув 16 апрель куни соат 17:00да старт олади. Ўйинга Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади.

Ёшлар лигаси доирасидаги “Нефтчи” – ” Бунёдкор” беллашуви эса 15 апрель куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика