CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Alisher Ostonov
24 май 2025
CAFA U-17 Championship 2025 доирасидаги Қирғиз Республикаси — Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтди.

Бугун Ўрта Осиё мамлакатлари ўртасидаги CAFA U17 мусобақаси старт олди. Мусобақада Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иштирок этмоқда. Куни кеча қуръа ташлаш маросими ўтказилди ва иштирокчилар уч нафардан икки гуруҳга бўлинишди. Ўсмирларимиз "А" гуруҳида Қирғиз Республикаси ва эронлик тенгқурлари билан плей-офф босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:30да "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтди.

Туркманистон ва Афғонистон ўртасида гуруҳдаги иккинчи баҳсда туркманлар минимал ҳисобда зафар қучишди.


Қирғиз Республикаси — Ўзбекистон 1:5

Голлар: Канатбек Рахатов (54) — Аҳрорбек Равшанбеков (24), Лазиз Абдураимов (65, 71-п), Рустам Алиев (74), Ҳумоюн Синдаров (90+4).

Ўзбекистон: 1.Олим Шомуротов, 3.Абубакир Раҳимов, 5.Муҳаммадазиз Рўзибоев, 6.Ислом Равшанов, 7.Фаррух Ҳайитмуродов, 9.Лазиз Абдураимов, 11.Суҳроб Садиржанов, 13.Миржамол Анваров (с), 15.Жаҳонгирмирзо Ўктамов, 17.Миркомил Муродов, 19.Аҳрорбек Равшанбеков

Захира: Долский, Ўктамов, Жумабоев, Бердиёров, Магрупов, Синдаров, Атабеков, Орифхонов, Алиев

Четлатиш: Исломбек Равшанов (52)



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати