UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  19 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

Превью. “Насаф” – “Нефтчи" Янгиликлар

Превью. “Насаф” – “Нефтчи"

Теглар :  НасафНефтчи
XXV Ўзбекистон миллий чемпионатимиз ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. Ўз-ўзидан охирги турлардаги учрашувлар ҳам қизғин тус олмоқда.

Бугун ҳам шундай қизиқарли учрашувлардан бири жамоа иштирокида Ғузорда бўлиб ўтади.
 
“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви атрофида бўлаётган тахмин ва фаразлар ҳам турлича. Таъкидлаш жоизки, бўлажак учрашувнинг натижаси кўпчиликнинг эътиборида бўлиб турибди. Тўғри, жамоамизнинг очко йўқотишидан фойдаланиб қоладиган жамоалар ҳам бор. Аммо “Насаф”нинг энди очко йўқотишига ҳаққи йўқ. Чунки, чемпионат давомида қилинган шунча меҳнат ва ҳаракатлар учун ҳам, мавсумни кўнгилдагидек якунлаш талаб этилади. Бу маъсулиятни “аждарлар”нинг ҳар бири ҳис қилиб туришибди.  
 
Кўпчиликнинг тахминига кўра, бугун яққол устунлик "Насаф" томонида бўлади. Бундай тахминлар қилишга асос, “аждарлар”нинг ўтган турларда кўрсатаётган профессионалларга хос ўйинлари бўлмоқда. Шундай бўлишига ҳаммамиз ҳам ишонамиз. Футболчилар бундай ишончни оқлашга муносиблар.
 
Албатта, “Нефтчи” жамоаси ҳам Қаршидан ижобий натижа билан қайтишга бор имкониятини ишга солиши турган гап. Юқорида таъкидлаганимиздек энди ҳар бир очко катта баҳога эга.
 
Бу ҳолат, ўз-ўзидан учрашувнинг муросасиз ва курашларга бой бўлишига олиб келади. Бундан фақат футбол ишқибозлари ютиши турган гап. Чунки улар қизиқарли футбол учрашувига гувоҳ бўлишади.
 
“Насаф” – “Нефтчи” учрашувига оид баъзи фактларни яна бир бор эслатиб ўтсак. Жамоалар бугун ўзаро 40-марта ҳисоб-китоб қилишади. Ўтказилган 39 учрашувда жамоалар бир хил 15 мартадан ғалабага эришишган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатидаги кичик устунлик "Насаф" томонида - 50:48.
 
Жамоалар Қаршида бўлиб ўтган 19 учрашувда ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган 12 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 51та гол киритилган. Тўплар нисбати 33:18ни ташқил этмоқда. Устунлик “Насаф” томонида.
 
Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун соат 16:00да Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бошланади.
 
Мухлисларини эса ҳар доимгидек стадионга чорлаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика